Исёнчи шиалар («Ансор Аллоҳ» ҳаракати тарафдорлари бўлган хусийлар) 25 март куни Яманда мамлакатдан қочиб кетган президент Абду Раббо Мансур Ҳодийни тутиб бериш эвазига 20 миллион риал (100 минг доллар) миқдорида мукофот пули берилишини эълон қилди. Бу ҳақда хусийларнинг Санадаги муваққат маъмуриятига таяниб, «Ал Манар» телеканали хабар берди, деб ёзади ТАСС.
Яман исёнчилари кучлари Аданнинг шарқий туманлари устидан назорат ўрнатди ва шаҳар кўчаларида соқчилик қила бошлади. Шаҳар мудофаасини бошқарган президентнинг укаси ат Тоҳирий, мудофаа вазири ас Субайҳий ҳибсга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Яман президенти Абду Раббо Мансур Ҳодий Адан шаҳридаги бошпанасидан номаълум йўналишга қараб қочди, бунга шаҳарга хусийлар яқинлашаётгани сабаб бўлди.
Изоҳ (0)