Покистонда одам ўлдирганлик учун судланган тўрт маҳбус қатл этилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Маҳбусларнинг барчаси осиш орқали Покистоннинг Панжоб ва Синд провинцияларидаги турмаларда қатл қилинди. Аввалроқ уларнинг апелляциялари барча инстанция судлари томонидан рад қилинган эди. Покистон президенти ҳам уларни афв этишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, март бошида Покистон ҳукумати мамлакат ҳудудида ўлим жазосига қўйилган мораторийни бутунлай олиб ташлади.
Мораторий 2008 йилда жорий қилинган эди. 2014 йил декабрь ойида Пешовардаги мактабга уюштирилган теракт оқибатида 150 киши, жумладан 134 бола ҳалок бўлгач, Покистон президенти Навоз Шариф мораторийни фақат террорчиларга нисбатан олиб ташлаган эди.
Изоҳ (0)