Украина президенти Пётр Порошенко Днепропетровск вилояти губернатори Игорь Коломойскийни истеъфога чиқариш ҳақида буйруқ имзолади, дея хабар бермоқда «Meduza». Порошенко сайтида ёзилишича, истеъфони Коломойскийнинг ўзи сўраган.
Днепропетровск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи этиб Валентин Резниченко тайинланди, у бир ой аввал Запорожск вилояти губернаторига айланган эди.
Игорь Коломойский Украинанинг энг бой тадбиркорларидан бири ҳисобланади. У Днепропетровск вилоятини 2014 йил мартидан буён бошқарган.
Изоҳ (0)