Кремль Днепропетровск вилояти губернатори Игорь Коломойский истеъфоси ҳақидаги хабар изоҳ талаб этади, деб ўйламайди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «РБК» хабар берди.
Нашрнинг эслатишича, Путин аввалроқ Коломойский шахси ҳақида ўз фикрини билдирган эди. 2014 йил мартида бўлиб ўтган матбуот анжуманида у Коломойскийни товламачи деб атаб, унинг россиялик олигарх Абрамовични «чув тушириб» кетганини эслатган эди.
25 март куни аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Днепропетровск вилояти губернатори Игорь Коломойскийни истеъфога чиқариш ҳақида буйруқ имзолагани хабар берилган эди.
Днепропетровск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи этиб Валентин Резниченко тайинланди, у бир ой аввал Запорожск вилояти губернаторига айланган эди.
Игорь Коломойский Украинанинг энг бой тадбиркорларидан бири ҳисобланади. У Днепропетровск вилоятини 2014 йил мартидан буён бошқарган.
Изоҳ (0)