АҚШ президенти Барак Обаманинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Сюзан Райс икки йил олдин вафот этган нигериялик ёзувчи Чинуа Ачебенинг ўлими муносабати билан хатолик туфайли ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда Buzzfeed.
«Бугун Нигерияда қайғули кун, боиси Чинуа Ачебе ўзининг она қишлоғида дафн этилди. У ўзидан кейин ўчмас таассурот қолдирган Африка адабиёти гиганти эди», − деб ёзган Райс ўзининг Twitter’даги саҳифасида. Сиёсатчининг ушбу твити бирмунча вақт ўтгач ўчириб юборилган. Хатоликка ёзувчининг вафоти икки йиллиги муносабати билан Twitter’да тарқалган хабарлар сабаб бўлгани тахмин қилинган.
Кейинроқ, Райс ўз хатоси юзасидан изоҳ ҳам бериб, «Африканинг энг буюк одамларидан бўлган Чинуа Ачебе ҳаёти ва меросини эслаш учун исталган сабаб унга эътибор қаратишлари учун муносибдир», − деб ёзган.
Изоҳ (0)