Лестерда Англия қироли Ричард Учинчи қабрини зиёрат қилиш учун узун навбат тизилди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви». Бу ерга минг киши ташриф буюрган бўлиб, навбатда тўрт соат давомида турилган.
Шу муносабат билан Лестер собори раҳбарияти маҳаллий фуқаролардан бошқа куни келишни сўраган.
Плантагенетлар сулоласининг сўнгги вакили Ричард Учинчини қайта дафн этиш маросими яқинда бошланди. Қиролнинг жасади у бундан 530 йил аввалги урушда ҳалок бўлган жойга олиб келинди. Ричард Учинчи 26 март, пайшанба куни қайта дафн этилади.
Нашрнинг эслатишича, унинг скелети уч йил аввал маҳаллий машиналар тўхташ жойи тагидан топилган эди.
Изоҳ (0)