Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху келиб чиқиши араб бўлган сайловчилардан ўзининг сайловолди гаплари учун узр сўради, дея хабар бермоқда ТАСС.
«Биламан, бир неча кун олдин айтган гапларим исроиллик араблар ҳис-туйғуларини ҳақорат қилди», — дейди Нетаньяху 23 март куни ижтимоий тармоқларга тарқатилган видеолавҳада. «Бунинг учун афсусдаман», — дея қўшимча қилди бош вазир ва сўзлари билан ҳеч кимга озор етказишни истамаганини таъкидлади.
Изоҳ (0)