21 март, шанба куни Хитой авиакомпанияси самолёти Шанхайдан Пекинга дунёда биринчи марта ярми ўсимлик ёғидан қилинган ёқилғида тижорат парвозини амалга оширди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
«Боинг-737» ушбу рейсда қўллаган ёқилғи тенг миқдорда стандарт реактив углеводород ёқилғиси ва ўсимлик ёғидан яратилган биоёқилғи қўшиб тайёрланган.
Мазкур биоёқилғи Канада ва Австралия самолётларининг синов парвозларида қўлланилган, бироқ «Боинг» компанияси вакили сўзларига кўра, Хитой самолётининг парвози бундай ёқилғида амалга оширилган илк тижорат парвози бўлганини таъкидлади.
Изоҳ (0)