23 март, душанба куни Перуда бир нечта автобус ва юк машинаси иштирокида бўлиб ўтган йўл-транспорт ҳодисаси қурбонлари сони 37 кишига етди, дея хабар бермоқда ТАСС мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб. 70 дан ошиқ киши жароҳат олди.
Учта йўловчи автобуси юк машинаси билан Уармей шаҳри яқинидаги гавжум трассада тўқнашиб кетди. Терговнинг дастлабки версиясига кўра, «Мурга Серрано» компаниясига тегишли автобус йўлнинг қарама-қарши ҳаракат қисмига ўтиб кетган ҳамда юк машинаси ва иккита бошқа автобус билан тўқнашган
Изоҳ (0)