Россия ва Қозоғистон президентлари Путин ва Назарбоев икки томонлама учрашувда Украинадаги вазият, халқаро муаммолар, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва Ғалабанинг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарликни муҳокама қилади, дея хабар бермоқда ТАСС.
Учрашувни очар экан, Путин икки мамлакат иқтисодий қийинчиликларни биргаликда енгиб ўтишига ишонч билдирди. «Биз аввалги йилларда бўлгани каби буни биргаликда уддалаймиз, бугунги кунда вужудга келган вазиятдан чиқиб кетиш бизга осонроқ бўлади», — дея таъкидлади Путин.
Россия президенти Назарбоев билан ўзаро алоқалар, шунингдек халқаро муаммоларни муҳокама қилмоқчилигини қўшиб қўйди.
Изоҳ (0)