Ҳиндистон Конституцияси муаллифларидан бири — Бхимрао Амбедкаранинг қаламига мансуб Будда ҳаёти ҳақидаги пўлат китоб Агра шаҳрида тақдим этилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Дунёдаги энг оғир китоб номига даъвогарлик қилаётган ушбу китобнинг оғирлиги қарийб икки тоннага тенг, унинг тобланган пўлатдан ишланган 24 та саҳифасига Амбедкарнинг 400 бетли «Будда ва унинг дхаммаси» асари матни ўйиб ёзилган.
Китобнинг ҳар бир саҳифаси 100 кг тош босади, унинг баландлиги 2,5 метр, эни 1,4 метр, ҳар бир саҳифасининг қалинлиги эса беш сантиметрга тенг.
Изоҳ (0)