Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида валюта иттифоқини шакллантириш ҳақида гапириш вақти келди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Ўйлаймизки, келгусида валюта иттифоқини шакллантириш имконияти ҳақида гаплашиб олиш вақти келди», — деди Путин Беларусь ва Қозоғистон раҳбарлари иштирокидаги уч томонлама учрашув якунлари бўйича. У суҳбат чоғида Евросиё интеграцияси масалалари ҳам муҳокама этилганини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, «елкадош бўлиб ишлай туриб, ташқи молиявий, иқтисодий таҳдидларга жавоб кўрсатиш, бизнинг биргаликдаги бозоримизни ҳимоя қилиш осонроқ кечади».
Изоҳ (0)