2 май куни Мэнни Пакьяога қарши курашадиган профессионал боксчи Флойд Мейвезер жангга қатъий режим асосида тайёргарликни бошлади. Шу мақсадда у шахсий ошпазни ишга ёллади, деб хабар беради «Olamsport.com».
Овқат калориясини сақлаш мақсадида у ошпазга жами 184 минг доллар, яъни кунига 4000 доллардан тўлайди. Мейвезер унинг назорати остида фақат табиий маҳсулотларни истеъмол қилади.
Изоҳ (0)