Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИБга шу туманда яшовчи хусусий тадбиркор мурожаат қилиб, номаълум шахслар унинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган Damas русумли автомашинаси ичидан умумий қиймати беш миллион олти юз минг сўмлик кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа жойини кўздан кечирган ички ишлар ходимлари томонидан ўғрилар автомашинанинг эшигини калит танлаш йўли билан очганлигини аниқланди.
Олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноятни содир этган гумонланувчилар қўлга олинди. Улар Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи икки нафар фуқаро эканлиги маълум бўлди. Ушбу ўғрилик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)