Украинанинг «Пожспецмаш» компанияси мамлакатдаги энг йирик компаниялардан бири билан еттита махсус машина етказиб бериш бўйича шартнома имзолади, дея хабар бермоқда «Finance.uz».
Улардан бештаси MAN шассисида, қолган иккитаси «МАЗ» ва «Газель» шассиси базасида йиғилган. Украина компаниясининг тижорат директори Игорь Неживенко сўзларига кўра, цистерналар, ҳаво-кўпик ва кукун ёнғин машиналари Ўзбекистонга 3—4 ой ичида келиб тушади.
Айни пайтда «Пожспецмаш» Самарқанднинг MAN заводи билан ёнғинга қарши техникани ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича фаол равишда музокаралар олиб бормоқда. «Пожспецмаш» барча махсус жиҳозларни етказиб бериши, MAN эса ўз шассиси базасида тайёр техникани йиғиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)