Россияга кириш ман этилиши мумкин бўлган шахслар қора рўйхатига 200 дан зиёд Ғарб сиёсатчилари кирди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигига яқин манбаларига таяниб, «Известия» нашри хабар берди, деб ёзади «Европейская Правда».
Ушбу рўйхат ўз сони бўйича Европа иттифоқи ва НАТО мамлакатларининг шундай қора рўйхатларини акс эттиради.
Бундай фуқаролари сони бўйича АҚШ биринчи ўринни эгаллади — қора рўйхатга унинг 60 дан ортиқ фуқаролари кирди. Шунингдек, бошқа давлатларнинг ҳар биридан 10—20 нафардан киши рўйхатга киритилди.
Изоҳ (0)