Россия Жазоларни ижро этиш федерал хизмати директори Геннадий Корниенко Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни ўз исми туширилган қурол билан тақдирлади, дея хабар бермоқда «Вести.ru». Мукофот ЖИФХ раҳбарининг республикага ишчи ташрифи чоғида берилди.
«Биз мамнуният билан эътироф этамизки, Чеченистон республикаси раҳбарияти маҳбусларни иш билан таъминлаш ва ўқитиш, уларни сақлаш шароитлари ва уларнинг маънавий ривожланишини яхшилашга катта эътибор қаратмоқда», — деди Корниенко ва бунинг учун республика раҳбариятига миннатдорлик билдирди. У Чеченистонда маҳбуслар реабилитацияси учун барча шароитлар яратилганини қайд этди.
Изоҳ (0)