БМТ Хавфсизлик Кенгаши Тунис пойтахтидаги музейда содир этилган терактни қоралади, дея хабар бермоқда «Российская газета» ташкилот томонидан қабул қилинган баёнотга таяниб.
ХК ташкилотга аъзо давлатларни жиноятга алоқадорларнинг барчасини жавобгарликка тортиш бўйича Тунис ҳукумати билан фаол равишда ҳамкорлик қилишга чақирди.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва қатор Европа давлатлари ҳам жангарилар ҳаракатларини қоралаб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, 18 март, чоршанба куни Тунис пойтахтидаги Бардо миллий музейида жангарилар сайёҳлар гуруҳини гаровга олди, музейга ҳужум қурбонлари сони 22 кишини ташкил этди.
Ҳалок бўлганлар орасида Германия, Италия, Польша ва Испания каби давлатлардан келган туристлар бор. Шунингдек икки нафар тунислик — тинч аҳоли вакили ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходими террорчилик қурбонига айланди.
Изоҳ (0)