Венесуэла АҚШга нисбатан ҳеч қандай тажовузни режалаштирмаяпти, дея хабар берди «РИА Новости» мамлакат президенти Николас Мадуро баёнотига таяниб.
«Венесуэланинг АҚШда кимгадир зарар етказиш учун у ерга ҳужум қилиш режалари йўқ», — деди Мадуро Каракасда бўлиб ўтган Америка халқлари учун Боливар альянсининг навбатдан ташқари мажлисида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ томонидан Венесуэланинг қатор мансабдорларига нисбатан янги санкциялар жорий этилган эди. Янги чекловлар Венесуэланинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, армия ва разведка ходимларига нисбатан жорий қилинган. Шунингдек, Обама Венесуэладаги вазият АҚШ учун таҳдид туғдириши ҳақида огоҳлантириб, ушбу мамлакатга нисбатан фавқулодда ҳолат жорий этган эди.
Бунга жавобан, Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШ президенти Барака Обамадан хатосини тузатишини талаб қилиш учун Вашингтонга бориши мумкинлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)