2015 йил 16 март куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган Бордимқул қишлоғида Сталинграддаги Павлов уйининг сўнгги ҳимоячиси Камолжон Турғунов 93 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Отам ўзининг 14 фарзанди, 62 невараси ва 85 чеварасига меҳрибон эди. У сўнгги вақтларда бетоб бўлиб қолганди, бироқ тузалиб, 9 майда Москвадаги парадга бора олишига ишонарди. Афсуски бу амалга ошмади», − дейди унинг ўғли Cамигжон.
Камолжон Турғунов 15 май куни 93 ёшга тўлар эди. Иккинчи жаҳон урушида у Сталинград жангидан кейин Украина, Белоруссия ва Европанинг кўплаб шаҳарларини озод қилишда қатнашган, уруш якунини Магдебургда қарши олган. Урушдан қайтгач, тракторчи бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)