Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида «Кобра» аттракционини текшираётган тўрт нафар ходим қурилма тўхтаб қолиши оқибатида ярим соат давомида тескари ҳолатда осилиб туришига тўғри келди, деб хабар бермоқда «Snob.ru».
Полиция аттракцион атрофини тўсиб қўйган, осилиб қолганларни қутқариш учун эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари келган. Уларни 30 дақиқадан кейин телескопик кўтарма ёрдамида аттракциондан олишга муваффақ бўлинган, ҳеч ким жабр кўрмаган.
Ходимлари аттракционда осилиб қолган «Россия аттракционлар кўргазмаси» компаниясининг раҳбариятини Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси аттракционлар хавфсизлигини таъминламаганликда айблаб судга бериши маълум қилинган.
Изоҳ (0)