Freedom Conservation нодавлат ташкилоти Дубайнинг дунёдаги энг баланд Бурж Халифа осмонўпар биносидан бургут учирди, дея хабар бермоқда Meduza.
Даршан исмли қиронқора ёхуд император бургути орқасига маҳкамланган камера билан 829 метрли иморатдан учиб тушди ва бино яқинида турган тренернинг қўлига келиб қўнди.
Freedom Conservation таъкидлашича, бу дунёда қушнинг камерага олинган энг баланд парвозидир. Акция мақсади қирилиб кетиш хавфи остида турган йиртқич қушларга эътибор қаратишдан иборат бўлди.
Изоҳ (0)