13 март куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев Instagram’идаги обуначилари сони 1 миллион кишига етди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Медведев ушбу санани янги селфи билан «нишонлади». Бироқ бу сафар у смартфонга эмас, Никон фотокамерасига селфига тушди.
Бош вазир суратни Instagram’га жойлаб, «1 миллион обуначилар. Раҳмат!» деб ёзди. Фотосуратда Медведевнинг кўзгудаги акси тасвирланган.
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Медведев илк селфисини 2014 йил июнида Instagram’га жойлаган, у iPhone ёрдамида Россия Федерацияси Ҳукумати уйи лифтида олинган эди.
Изоҳ (0)