Россия президенти Владимир Путин Қримда 2014 йил февралидаги ҳукумат ўзгариши Украина қонунчилигига мувофиқ содир бўлганини айтди, деб ёзади Meduza давлат раҳбарининг «Қрим. Ватанга йўл» фильми учун берган интервьюсига таяниб.
У «Рус бирлиги» ҳаракати етакчиси Сергей Аксеновни республика раҳбари этиб тайинлаган Қрим парламенти қонуний ҳукумат органи бўлганини таъкидлади. Путин шунингдек, Украина президенти Виктор Янукович Аксеновнинг ушбу лавозимга тайинланишини тасдиқлаганини қайд этди.
Путин Қрим Олий Кенгаши биносининг Россия махсус вазифали ҳарбийлари томонидан эгаллаб олинишини депутатлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлади.
Изоҳ (0)