Россия президенти Владимир Путин Қримдаги воқеалар салбий томонга қараб ривожланиб кетганида, Москва ядро кучларини шайлик ҳолатига келтириши мумкин бўлганлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу ҳақда давлат раҳбари «Қрим. Ватанга йўл» ҳужжатли фильмида айтиб ўтди. Фильм «Россия-1» телеканали орқали трансляция қилинди.
Путин «совуқ уруш» якунлангани ва энди инқирозлардан узоқ туриш кераклигини таъкидлади. «Ядровий даф қилиш кучларимизга келадиган бўлсак, улар шундоқ ҳам доимо тўлиқ жанговар шайлик ҳолатида туради», — дея қайд этди у.
Изоҳ (0)