Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг амалдаги президенти Нурсултон Назарбоевни муддатидан аввалги президентлик сайловларига номзод сифатида тасдиқлади, дея хабар бермоқда «РБК».
Қарор ишончли сайловчилардан Назарбоев номзодини қўллаб-қувватлаш учун йиғилган 560 мингдан ортиқ имзолар асосида қабул қилинди.
Муддатидан аввалги президентлик сайловлари Қозоғистонда 26 апрель куни бўлиб ўтади. 11 март куни Назарбоев номзоди «Нур Отан» партияси томонидан илгари сурилган эди.
Изоҳ (0)