Италия шимолидаги Кампо-Сан Мартино шаҳри кўчаларидан бири Беслан болалари деб номланди. У 14 март, шанба куни тантанали маросимда Россия ва Италия мадҳиялари остида очилди, деб ёзади ТАСС.
Кампо-Сан Мартино мэри Паоло Тонин 2004 йил сентябрида Бесландаги мактабда бўлиб ўтган терактни эсга олди, унда 334 киши, жумладан 186 нафар бола ҳалок бўлган эди. «Биз замонавий тарихдаги энг шафқатсиз жиноятни унутмаслик учун бундай қарор қабул қилдик», — деди у.
Изоҳ (0)