2014 йил 29 июнь куни АҚШнинг Мичиган штатидаги Ливония шаҳрида бўлиб ўтган ўйинда 44 ёшли ҳакам Жон Беневицни қизил карточка кўрсатгани учун уриб ўлдирган 37 ёшли Бассел Саад 15 йилни қамоқда ўтказадиган бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Асли касби автомеханик бўлган Саад ҳаваскор жамоада тўп сурган. У ўйламай қилинган қотилликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилди, бироқ 8 йилдан кейин шартли равишда муддатидан олдин озод этилиб, АҚШдан чиқариб юборилиши мумкин.
Суд залида кўрсатма бериш чоғида ҳакамнинг рафиқаси Саадга қизил карточка кўрсатган, бироқ айбланувчи буни кўрмаган. Қайд этилишича, февраль ойида у айбини тан олган ва унга марҳумнинг дафн харажатларини қоплаш учун 9200 доллар тўлаш мажбурияти юкланган.
Изоҳ (0)