10 март, сешанба куни АҚШнинг Флорида штатида UH-60 туридаги вертолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Interfax маҳаллий ОАВларга таяниб. Натижада АҚШ армиясининг 11 нафар ҳарбий хизматчилари, шу жумладан етти нафар денгиз пиёдаларидан иборат гуруҳ ҳалок бўлди.
Вертолёт тунги машғулотлар чоғида денгизга қулаган.
Ҳодиса жойида икки ҳарбийнинг жасади топилиб бўлди, қутқарувчилар қидирувни давом эттирмоқда.
Маҳаллий ҳукумат маълумотларига кўра, ҳалокат чоғида денгиз устида кучли туман бўлган.
Изоҳ (0)