Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлади (pdf).
Ушбу ҳужжат магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Магистратурада педагогик фаолият юритишга илмий унвон (илмий даража)га ва камида уч йиллик узлуксиз илмий-педагогик (илмий) иш стажига эга бўлган, шунингдек хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражали шахслар жалб қилинади.
Магистрлик диссертацияларининг мавзулари олий таълим муассасалари кафедраларида кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари таркиби, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий муассасалари, тармоқ илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш муассасалари ходимлари томонидан шакллантирилади.
Изоҳ (0)