Россия президенти Давлат думасига Марказий Осиёдаги ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги битим протоколини ратификация қилиш учун киритди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Ҳужжат Думанинг электрон маълумотлар базасига жойлаштирилди.
«Протокол ратификацияси РФнинг ядро қуролини тарқатмаслик режимини мустаҳкамлашга қўшган қўшимча йирик ҳиссаси бўлади», — дейилади тушунтириш хатида.
Битим 2006 йил сентябрида Семипалатинскда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари томонидан имзоланган эди.
Изоҳ (0)