АҚШ президенти Барак Обама Эронга қарши санкциялар амал қилишини яна бир йилга узайтирди, дея хабар берди Оқ уй матбуот хизмати. 1995 йилда эълон қилинган чекловлар шу йилнинг 15 мартида кучдан қолиши керак эди.
«Эрон ҳукуматининг муайян ҳаракатлари ва сиёсий қарорлари АҚШнинг минтақадаги манфаатларига зид ҳамда АҚШ миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиёти учун фавқулодда хавф туғдиришда давом этмоқда», — дейилади давлат раҳбарининг Конгрессга жўнатган мактубида.
Шу билан бирга, Обама халқаро воситачилар «олтилиги» ва Теҳрон ўртасидаги Эрон ядро дастури бўйича музокараларда олдинга силжиш кузатилганини қайд этди.
Изоҳ (0)