Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи фойдаланувчиси Тошкент метросининг янгиланаётган вагонларидан бирининг суратини тармоққа чиқарди.
Суратда вагоннинг тутқичлари янгилангани, эшиклар тўқ сариқ рангга бўялганини кўриш мумкин. Ўриндиқлар, том, пол ва дераза қисмларида янгиланиш ҳали охиригача етказилмагани тасвирланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент метросининг олтита вагони капитал таъмирлаш ва тиклаш ишлари учун ажратилган бўлиб, улар янгича ташқи ва ички кўринишга эга бўлади.
Изоҳ (0)