Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳи аъзоси 2015 йил 2 март куни ўзига нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлган автобус ҳайдовчиси ишдан четлатилганини 3 март куни автокорхона маълум қилгани ҳақида хабар қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, автокорхона вакили қўнғироқ қилиб, ҳайдовчи ҳозирча бир неча кунга ишдан четлатилганини, ҳужжатлари олиб қўйилганини ва ички текширув ўтказилаётганини маълум қилган ва уни ҳайдовчи иштирокида бўладиган раҳбарият билан учрашувга таклиф қилган. Жабрланувчи учрашувни рад этиб, автокорхона ўзи чора кўриб, қилинган ишлар ҳақида расмий хат жўнатишни сўраган.
Шунингдек, у шикоятига бир суткадан кам вақт ичида жавоб қайтарилганидан қониққанлигини, телефони хизмат кўрсатиш доирасида бўлганига қарамай автокорхона вакиллари охиригача уриниб у билан боғлангани, ҳайдовчига нисбатан қандай бўлса ҳам чора кўрилгани, раҳбарият иш янада узоққа бормаслиги учун исталган келишувга тайёр бўлганини маълум қилган.
Якунда фойдаланувчи бошқаларни ҳам фаолроқ бўлишга чақириб, фаоллик орқали вазиятни яхши томонга ўзгартириш мумкинлигини ва гуруҳда қолдирган мурожаатлари ҳам айнан шу мақсадда қилинганини қайд этган. Изоҳ берувчиларнинг деярли ҳаммаси уни қўллаб-қувватлаб фикр билдирган.
Изоҳ (0)