• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Мусиқа Шоу-бизнес

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    “Болалар” гуруҳи билан танилган, “Севар эдим”, “Сен йиғлама”, “Хайр, мактабим” қўшиқлари билан машҳур бўлган хонанда Равшан Собиров 50 ёшни қаршилади. Шу муносабат билан ижодкорнинг болалиги ва ижодий фаолиятига назар соламиз.

    Илк мактабни “Болалар”дан олганман

    Фото: Instagram

    — Санъатга қизиқишим ёшликдан бошланган, пластинкада қўшиқлар эшитардим. Ўзимизнинг “Ялла”, чет эл хонандаларининг тароналарини ёқтирардим. Гитара чалишга қизиқардим, бир дўстимнинг гитараси бор эди. Чалишни ўрганиш учун унинг уйига бориб, гитарасини берса-бермаса, алдаб-сулдаб бир амаллаб олиб ўрганардим. Ҳусан акам Содиқовдан ўрганиб, ёнида ўтириб чалардим. Орада армияга кетиб, қайтгач “Болалар” гуруҳида 3-4 йил ишлаганман.

    Овоз тембрлари ўхшаш бўлгани сабабли илк яккахон қўшиғи чиққанда кўпчилик Тоҳир Содиқовнинг янги қўшиғи чиқди, деб ҳам ўйлаган. У вақтда қўшиқлар радиоэфирларда кетарди. Балки амакивачча бўлганимиз, балки мусиқа таҳсилини бир жойда олганимиз учун имкониятларимиз ўхшаб кетган бўлиши мумкин, дейди хонанда.

    “Болалар”дан ажралиб яккахон ижодни бошлаганман

    Равшан ва Тоҳир амакивачча ҳисобланади. Яъни улар ака-укаларнинг ўғиллари.

    Фото: Instagram

    — Тоҳир билан ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. Лекин ижодкор ўзининг яккахон ижодини қилиши керак, барибир. Тоҳир ҳеч қачон ёрдам сўраганимда рад этмаган, керак жойида кўмаклашиб юборган. “Яна ёғар ёмғирлар”, “Жавоб бер” номли қўшиқларимни чиқарганман. Биринчи “Севар эдим” клипимни Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ ҳудудида суратга олганмиз. Шундан кейин гала концертларга таклифлар тушган, биринчи гастролим Хоразмда бўлган. Ундан сўнг яккахон концертга таклиф тушган. Ҳусан акамга бир ярим-икки соатлик дастур учун қўшиғим етмайди-ку, десам, амаллаймиз деган. Мухлислар “Севар эдим”ни 12 марта айттиришган, адашмасам, дейди у.

    “Хайр мактабим”нинг сўзлари Самарқанддаги гастролда яралган

    Фото: Instagram

    — “Аскар” номли қўшиқ ёзишни ўйладик, аммо бош қаҳрамонни ўзим ўйнашимни режиссёр таклиф қилди. Хизмат қилгансан, биласан, ўзинг ўйна деди. У қўшиқ ҳам яхши чиқди. Ундан кейин “Сетора” гуруҳи билан “Туркистон” саройида концерт бердик. Битирувчилар учун концерт беришга келишдик, лекин энг қизиғи ҳали битирув қўшиғи йўқ эди. Қўшиқ матнини Ҳусан акам билан ўзимиз ёзамиз деб келишдик. Ўша пайтлар март апрель ойлари эди. Ҳар йили шу вақтда Самарқандга гастролга бориб, 3-4 та концерт қўйиб келардик. Сафарда вақтимиз ғоя келди, қўшиқни “Хайр, мактабим” деб номлайдиган бўлдик. “Сетора”га кўрсатганимизда уларга ҳам жуда ёқди. Хуллас шу билан концерт учун шу таронани тайёрладик. Бу қўшиқ 2000 йилдан бошлаб ҳозиргача битирувчиларнинг мадҳиясига айланди десам ҳам бўлади, дейди Равшан Собиров.

    “Ҳозир ҳамма тўй учун ижод қиляпти”

    Фото: Instagram

    — Юракдан ижод қилса, шундай умрбоқий қўшиқлар яралади. Ҳозир эса ҳамма тўй учун ижод қилади, қўшиқчиларнинг ҳам бастакори битта — унинг “дастхат”и ҳам бир хил бўлади-да. Тўйга мослаб қилади, ўзининг ижоди эса қолиб кетади. Янги чиқаётганларнинг ё ижоди йўқ, ёки излангиси, меҳнат қилиб яхши қўшиқ чиқаргиси келмайди. Ҳаммаси тўй учун бўлиб қоляпти. Ҳақиқий ижодкор қўшиғини “айлантириш”и учун маблағ керак. Қўшиқлар яратаверса-ю аммо уни ҳамма жойда қўёлмаса, одамлар ижод қилмай қўйдингиз-а, дейди у.

    Ўз вақтининг “шлягер”и бўлган “Севар эдим”, “Хайр, мактабим” каби қўшиқлар яратишга Равшан Собировга нима халал беряпти?

    Фото: Instagram

    — Ҳеч нима халал бермайди. Аввал санъаткорлар саноқли эди. Ҳозир кўп. Кўп бўлгани яхши, албатта, лекин ҳақиқий ижод қиладиганлари кам. “Ейди” деб ашула айтаверади. Мен тўйга чиқсам ҳам ўзимнинг қўшиқларимни айтаман. Замонга қараб, шўхроқ қўшиқларим билан ёшларни хурсанд қиламан. Ҳозир барибир ҳамма уйим-жойим дейди. Бўйдоқликда ҳам уй-жой бор эди, тўғри. Лекин бўйдоқликда одам фақат ижод қилгиси келади, дейди хонанда.

    “Менинг даврим ҳали ўтмади”

    Фото: Instagram

    — Менинг даврим ўтмади. Ҳозир чиқаётган ёшларнинг ҳам даври бўлиши керак. Яхши ижод қилган ижодкорни ҳар доим эшитишади. Қўшиқлари яшайди. Ҳозир ҳамма ҳар хил мусиқа эшитади. Замон тезлашиб кетган. Менинг ёшлигимда сокинроқ эди. Ҳозир шўх, яна-да шўхроғи борми дейишади. Гап фақат санъаткорда эмас, тингловчига ҳам боғлиқ. Кимдир русча, кимдир инглизча, яна бошқа одам бошқача қўшиқ эшитади. Тақиқ қўёлмайсиз-ку, эшитма деб. Мен қўшиқ ёзсам ўзимнинг мухлисларим эшитади. Замон талаби ўзгарган — бунга жавоб йўқ, дейди ижодкор.

    Бугунги ўзбек эстрадасининг қаҳрамони ким?

    Фото: Коллаж “Дарё”

    — Ҳозир ҳамма ўзи учун қаҳрамон, ҳар ким ўз йўналишида юлдуз. Шунинг учун айнан кимнидир ўзбек эстрадасининг қаҳрамони деёлмайман. Лекин айтганимдек, ҳозир хит бўладиган қўшиқлар деярли йўқ. Сабаби санъаткорлар битта-иккита бастакорга боғланиб қолишгани. Бастакорларнинг ички дунёсида ғоялари, яхши идеалари бордир. Ўзининг ижодини кўрсатгиси келади, ўз ғоялари билан бўлишади. Лекин қўшиқчи келиб, менга тўйбоп, шўх йўналишда ёзиб бер деб талаб қилади-да. Аслида яхши қўшиқ тез ёзилмайди. Ҳар бир йўналишнинг ўзига яраша хити бўлади. Мен ҳалигача ижод қиламан, фақат ҳар хил бастакор билан.

    Мендан кейин чиққан ижодкорларда хит бўлган қўшиқни ҳали эшитмадим. Ёшлар орасида Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон бор. Мен чиққанимда гитара билан чиққанман, охиригача гитарада ижод қиламан. Ҳар бир санъаткорнинг ўзининг ижоди бўлиши керак деб ўйлайман, дейди хонанда.

    Равшан Собиров “юлдузлик касали”га чалинганми?

    Равшан Собиров ўзини фильмларда ҳам синаб кўрган. У фильмда ўз даврида мегаюлдуз бўлиб, кейинчалик кибрга берилиб, ҳаволаниб кетадиган инсон ролини гавдалантирган. Аслида бу ролни Равшан Собиров ҳаётига қанчалик алоқаси бор?

    Фото: Instagram

    — Актёрлик маҳорати демайман-у, лекин очилмаган қирраларимни кўрсатишни хоҳлаганман. Режиссёр Санжар укам шу ролга мени танлади. Режиссёр кўзи билан қараганда балки мос келгандирман. Мақсад сизни ёмон қилиб кўрсатиш эмас, аммо шуни ўйнаб беришингиз керак бўлади, деб тушунтирган. Аммо ўзига яраша қийин касб экан. Суратга олиш ишлари тугагач, дубляж бор. Осон эмас экан. Ҳаётимга бу ролнинг алоқаси йўқ. Ҳамма ҳам тўғри, яхши ниятда сиз билан гаплашавермайди. Кимдир кулади, кимдир туҳмат қилади. Ҳаммага соддалик билан жавоб қайтаравериш нотўғри. Унда одам ўз-ўзини ҳурмат қилмай қўяди. Ҳар хил одам бор, балки кимгадир менинг бирор тарафим ёқмаган бўлса, шу гапни ўйлаб чиқаргандир, дейди санъаткор.

    Хонанда яқин кунларда “Хаста” номли янги клип ишлади. Унда маҳоратли актриса Раъно Шодиева ва турмуш ўртоғи рол ижро этган. Клип реал воқеаларга асосланган бўлиб, Раъно Шодиеванинг бетоблик даврлари кўрсатилган.

    Маълумот учун, Равшан Собировнинг Бегзод исмли ўғли, Сафина ва Нармина исмли қизлари бор.

    1 июл, 11:59   Изоҳ (0)   1394
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Равшан Собиров#Тоҳир Содиқов#Ҳусан Содиқов#«Болалар» гуруҳи#шоу-бизнес#«Сетора»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.