Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 3 мартдаги қарори билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Файзуллаев Алишер Насибуллаевич вазирнинг биринчи ўринбосари этиб, Аъламов Умиджон Бахтиярович, Джураев Иброҳим Джураевич ва Сангилов Миродил Мирзаилевич вазир ўринбосарлари этиб, Ким Нам Сок вазир ўринбосари – АКТ бўйича маслаҳатчи этиб тайинландилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йил 4 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида ташкил этилган эди
Изоҳ (0)