Актёр Том Круз, режиссёр Гай Ричи ва футболчи Дэвид Бекхэм селфига тушиш учун Лондондаги Веллингтон аркига кўтарилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Уч оғайни Бекхэмнинг Haig Club маркасидаги вискиси тақдим этилган зиёфатдан қайтаётган эди. Ушбу ичимлик реклама ролиги режиссёри айнан Гай Ричи бўлди. Том Круз эса Лондонга «Бажариб бўлмас топшириқ» фильмининг бешинчи қисмида суратга тушиш учун келган эди.
Аркда олинган селфини футболчи ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлади.
Спортчининг рафиқаси Виктория Бекхэм хавфли саргузаштни машинадан чиқмасдан кузатди. Ҳодисани кўздан қочирмаган фотосуратчилар унинг норози юз ифодасини кадрга муҳрлади.
Изоҳ (0)