56 ёшли поп-қиролича Мадонна Rolling Stone нашрига берган интервьюсида ҳамкасби Леди Гагани қўшиқларидан бирини «виждонсизларча ўғрилаганликда» айблади, деб ёзади «Сегодня.ua».
«Уни менинг тожимга эга бўлмоқчи деб айта олмайман… Биз аёлларни бир-бирига қарши гиж-гижлаш авж олган замонда яшаяпмиз, — деди Мадонна интервьюда. — Мен Леди Гагани фақат бир марта — қўшиқларимдан бирини виждонсизларча ўғирлаган пайтида танқид қилганман холос». У Леди Гаганинг айнан қайси қўшиғини «ўзлаштиргани»га аниқлик киритмади.
Бироқ Мадонна айбловлардан дарҳол мақтовларга ўтиб кетди ва Леди Гаганинг истеъдодли қўшиқчи эканлигини тан олди.