Куни кеча ўлкамизга баҳор фасли кириб келди. Узоқ ва зерикарли қишдан сўнг кўкламнинг кириб келиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Айниқса қуёшсевар ўзбекистонликлар баҳорни ўзгача завқ билан кутиб олади. Бутун аҳоли билан бир қаторда, шоу-бизнес вакиллари ҳам бу кунга алоҳида урғу бериб, ижтимоий тармоқларда мухлисларини бундай ажойиб кун билан табриклади. Биз Instagram’га мурожаат қилиб, юлдузлар баҳорнинг илк кунини қандай кутиб олганлигини аниқладик.
Нилуфар Усмонова баҳорни, ўз сўзлари билан айтганда, «халқ билан кутиб олди». Шу куни хонанда Instagram’ига Чорсу бозорида тушган суратини жойлади.
Қўшиқчи Лола Аҳмедова баҳорни гуллар қуршовида байрамона кайфиятда қаршилади.
Актёр Йигитали Мамажонов эса бу кунни Москвадаги барлардан бирида нишонлади.
У каби яна қатор санъаткорларга кўкламни Ўзбекистонда қарши олиш насиб этмади. Бу кунни актриса Шаҳзода Муҳаммедова Дубайда, актёр ва ҳуқуқшунос Отабек Маҳкамов, Улуғбек Қодиров, Отабек Мадраҳимов АҚШда, Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim) эса Испанияда кутиб олди.
Изоҳ (0)