АҚШ Донбассдаги низоларнинг кескинлашиши туфайли Россияга нисбатан қатор чеклов чораларини бир йилга узайтирди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua» Оқ уй матбуот хизматига таяниб. Тегишли қарор АҚШ президенти Барак Обама томонидан қабул қилинган.
Обама АҚШ ташқи сиёсатига нисбатан бўлган хавф ҳам ҳалигача мавжуд эканлигини таъкидлади. Америка президенти сўзларига кўра, хавф Украинада демократик жараён ва институтларни қўпораётган, тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка хатар солаётган сиёсат ва одамлардан иборатдир.
Изоҳ (0)