Намибиянинг истеъфога чиқаётган президенти Хификепунье Похамба дунёдаги энг йирик индивидуал мукофот — 5 миллион долларлик Мо Иброҳим мукофотига эга бўлди, дея хабар бермоқда Interfax.
Мо Иброҳим мукофоти 2007 йилдан буён ҳар йили демократик тарзда сайланган етакчига Африкани бошқаришда эришган ютуқлари, жамиятни ривожлантириб, ҳаёт даражасини оширгани учун топширилади. Мукофотни ваколат муддати тугаб, истеъфога чиққан ёки чиқаётган етакчиларгина қўлга киритиши мумкин.
Изоҳ (0)