Британиялик фотосуратчи Мартин Ле-Мэй сувсарнинг қизилиштонни миниб парвоз қилаётганини суратга олди, дея хабар бермоқда TJournal. Расм ижтимоий тармоқларда тез оммалашиб кетди ва ОАВлар эътиборига тушди.
Ноодатий фотосуратни паррандашунос Жейсон Уорд ўз микроблогида эълон қилди ва унда яшил Европа қизилиштони тасвирлангани, кадр эса Лондон яқинидаги Хорнчёрч боғида олинганини маълум қилди.
Уорд таъкидлашича, суратда қизилиштон сувсарни сайр қилдираётгандек кўринса-да, аслида икки жонивор урушмоқда. Тахмин қилинишича, сувсар қушнинг инини таламоқчи бўлган ва қуш ўз тухумларини ҳимоя қилмоқчи бўлганида, унга ёпишиб олган.
Изоҳ (0)