Дубайдаги халқаро кўргазмада 270 миллион ва ундан ортиқ қийматга эга яхталар намойиш этилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Дубайда ўтказилган 23-Dubai International Boat Show шоусида бутун дунёдан турли синфдаги яхталар, шунингдек бошқа сув транспорти воситалари тақдим этилди.
Кўргазмада 54 мамлакатдан 800 та компания ва 430 та яхта қатнашди. Уларнинг кўчилиги БАА номидан иштирок этди, у сўнгги вақтларда ҳашаматли яхта ишлаб чиқарувчи энг йирик давлатлар ўнлигига кира бошлади.
Изоҳ (0)