2 март куни пойтахтда Украинанинг МАУ авиакомпанияси тақдимоти бўлиб ўтди, деб ёзади «Anons.uz». Аслида авиаташувчи Киев—Тошкент йўналиши бўйича парвозларни аввалроқ бошлаб, шу пайтга қадар 100 та парвозни амалга оширишга улгурди. Шу куни эса компаниянинг Тошкентдаги ваколатхонаси расман очилди.

Foto: anons.uz

Фото: anons.uz

Киев—Тошкент йўналиши бўйича ва ортга парвозлар «Боинг-767» лайнерларида ҳафтасига икки марта амалга оширилади.

Мутахассислар фикрича, иккала пойтахтни боғловчи тўғридан-тўғри йўналиш бизнес-алоқаларни ривожлантириб, туризм соҳасидаги ҳамкорликка туртки беради.