Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент ҳокими қарори билан вояга етмаган ёшларга дарс пайтида ва ота-оналардан бири ҳамроҳлигисиз тунги соатларда шаҳардаги интернет-кафе ва компьютер клубларига ташриф буюриш тақиқланди, ушбу муассасалар эса эндидан бошлаб фақат 21:00 гача ишлайди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Тошкент шаҳрида Интернет тармоғи ва компьютерлар орқали хизматлар тақдим этувчи хўжалик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳужжат ҳоким томонидан 18 февралда имзоланиб, 24 февралдан кучга кирди.

Қарорга мувофиқ, муассасаларнинг компьютер хотирасида ахлоқсизлик, диний экстремизм, миллатчиликни тарғиб қилувчи дисклар, вебсайтлар, фильмлар, ўйинлар ва бошқа маълумотлар мавжуд бўлиши ҳамда уларнинг интернет орқали фойдаланилиши тақиқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар