Президент Ислом Каримов раислигида 24 февраль куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Давлат раҳбари ўтган йили Жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар, унинг фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари хусусида атрофлича фикр юритди.
Президент сўзларига кўра, «Соғлом она – соғлом бола» лойиҳаси доирасида аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, спортга кенг жалб этилмоқда. Бундай хайрли ишлар самарасида сўнгги ўн йилда ривожланишида туғма нуқсони бўлган болалар сони 1,3 баробар камайди. 6—15 ёшли болалар орасида ўткир юқумли касалликлар билан оғриш 34,4 фоизга, пневмонияга чалиниш 49,7 фоизга, бронхит билан хасталаниш 32,8 ва сколиоз билан касалланиш 32,7 фоизга камайди.
Изоҳ (0)