Шарқий Финландия университети олимлари инсон саунага қанча кўп борса ва у ерда қанча кўп қолса, юрак хасталикларидан бевақт ўлим топиш хавфи шунчалик камайишини аниқлади, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Тадқиқотда 42 ёшдан 60 ёшгача бўлган 2315 нафар эркак қатнашган. Кўнгиллиларнинг соғлиғи 21 йил давомида кузатиб борилган. Олимлар ҳафтасига бир марта саунага борадиган ва бу ишни тез-тез қиладиганлар орасидаги ўлим даражасини таққослаган.
Бу давр мобайнида жами 929 та ўлим қайд этилган бўлиб, 190 тасида тўсатдан юз берган юрак хуружи, 280 тасида юрак ишемик касалликлари, 407 тасида юрак-қон томир касалликлари оқибатида содир бўлган.
Таҳлил ҳафтасига 2−3 марта қатнайдиганларда тўсатдан юрак тўхташи хавфи 22 фоизга, 4−7 марта қатнайдиганларда эса 66 фоизга камайганини кўрсатган.
Изоҳ (0)