Facebook ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтган туб америкалик ҳиндулардан узр сўради, деб ёзади «Телеграф». Гап шундаки Facebook уларнинг саҳифаларини гўёки ўйлаб чиқарилган исмлари учун ёпиб қўйган эди.
Исм-шарифлари стандарт фойдаланувчи битимига тўғри келмаганлар орасида Дана Ёлғиз Тепалик ва Оглала Лакота Қўйкўз Найза бор эди.
Нашр ёзишича, бундай фамилияга эга кишилар ижтимоий тармоқларнинг уйдирма исмларга қарши кураш бўйича сиёсати тазйиқига тушиб қолади. Баъзилар туб америкаликларга шу йўл билан атайлабдан жабр-зулм қилинишини тахмин этиб, бундай сиёсатга қарши чиқади.
Изоҳ (0)