Apple компанияси биринчи марта iOS операцион тизимининг оммавий бета-версиясини чиқаради, дея хабар бермоқда Meduza. iOS’нинг янги версияси 9 март куни 100 минг кишига тақдим этилади.
Apple бундай амалиётни келажакда ҳам қўллаш ниятида: ёзда iOS 9’нинг оммавий бета-версияси чиқарилади.
Бу баъзи хатоликларни, жумладан iOS 8’даги уяли тармоқдан узилиб қолишга ўхшаш носозликларни четлаб ўтишга ёрдам бериши кутилмоқда
Компаниядагилар операцион тизимлар бета-версияларининг чекланган доирада синовдан ўтказилиши муваффақиятли натижалар берганини айтди.
Изоҳ (0)