Москванинг «Локомотив» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов нима учун Ўзбекистонни танлаганини маълум қилди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Нима учун Ўзбекистон терма жамоасини танлаганман? Бу ҳақда ҳеч қачон ўйламаганман.
Келиб чиқишим ўзбекми? Ота-онам рус миллатига мансуб. Кўпчилик мухлислар менинг Россия терма жамоаси учун ўйнай олмаслигимдан ажабланади, – деди Денисов клубнинг YouTube каналидаги онлайн-конференциясида.
Эслатиб ўтамиз, Денисов «темирйўлчилар» таркибида 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У 52 учрашув ўтказиб, икки бор гол урган.
Изоҳ (0)